КИТОБ – УЛКАН МЎЪЖИЗА

Буюк мутафаккир шоир Абдураҳмон Жомий эътироф этганидек, “Дунёда китобдан ёқимлироқ дўст, ундан ортиқ ғамхўр йўқ, унда юз роҳат бор, ҳеч қачон озори йўқ”.

арҳақиқат, ёш авлоднинг, қолаверса, ҳар бир инсоннинг билимини ошириш, дунёқарашини юксалтиришда китобларнинг ўрни беқиёс. Тафаккурнинг қаноти бўлмиш китоб инсоннинг фикр доирасини кенгайтиришда унинг маънавий камолотга етказишда муҳим манба саналади.

Жиззах вилоятидаги Ғаллаорол тиббиёт коллежи қошида ҳам Ахборот-ресурс маркази ташкил қилинган. Унда жами 14 минг 875 та адабиётлар мавжуд. Шундан 1 минг 765 таси бадиий адабиётлардир.

Кутубхона ходимлари ва педагогларнинг асосий вазифаси эса ёш авлод қалбида халқимизнинг маданий, маърифий, тарихий ёдгорликларини, миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизга эътиқод туйғуларини шакллантиришга қаратади. Бунда эса ўқувчиларнинг китобга бўлган муносабатларини яхшилаш, муҳаббатини ошириш асосий вазифалар сирасига киради. Шуларни инобатга олган ҳолда Ахборот-ресурс марказида турли тадбирлар ўтказиб турилади. Жумладан, 2015–2016 ўқув йилларида нашрдан чиққан янги бадиий адабиётлар кўргазмалари, маърифий тадбирлар, энг қизиқарли нашрлар тўғрисида библиографик суҳбатлар уюштирилмоқда. Кутубхона видеотекасидаги фильмлар намойиш этиляпти, маҳаллий ёзувчи ва шоирлар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ўқувчилар ўртасида “Зулфия – тонг куйчиси”, “Ораста қизлар – мустаҳкам оила таянчи”, “Аёл – кўнглимизнинг фариштаси, хонадонимиз чироғи” каби мавзуларда кеча, эрталик ҳамда баҳс-мунозаралар ўтказилиб, кўпчиликка манзур бўлмоқда. Фаол ўқувчилармиз эса вилоят бўйича ўтказилинаётган “Китоб марафон”ларида муносиб иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, “Фармация” йўналиши ўқувчилари Шоҳруза Имомова ва Сарвиноз Шерматова мазкур ўқув йилида туман ва вилоятда ўтказилган “Китоб марафони”да фаол иштирок этди.

Бундан ташқари беш йил аввал ўқув даргоҳимизда гуруҳ кутубхоналари ташкил этиш ташаббуси бошланган. Бу эса ҳозирда яхши самара бермоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бундай кутубхоналар ўқув хонасининг маълум фанга мўлжалланганлиги асосида ташкил этилиши керак экан. Шунингдек, ўқув даргоҳида бадиий китоблар, расм ва фотосуратлар тўплаш ҳам намунали йўлга қўйилган. Ўқувчилар учун шаҳримизнинг моҳир педагоглари Ҳабиб Умаров ва Маҳмуд Шомирзаевнинг меҳнат фаолиятлари, ҳаётлари ҳақида мароқли суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг шахсий кутубхоналаридаги адабиётлардан ўқувчилар фойдаланиши учун имкониятлар яратилди.

Дарҳақиқат, китоб – улкан мўъжиза, ундан асло юз ўгириб бўлмайди. Ушбу мўъжиза орқали улкан марраларни эгаллаш эса биргина китобга меҳр, интилиш орқали руёбга чиқади.

Яна ўқинг:  КУТУБХОНАЧИЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ

Гўзал ЭРГАШЕВА,

Ғаллорол тиббиёт

коллежи ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: