Fond faoliyatidan (2016-6)

Қорақалпоғистон

Республикаси фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари томонидан Нукус шаҳридаги 20, 22–ва 25-умумтаълим мактабларида 229 нафар ўқувчи ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС дарди – бу нима?” каби мавзуларида маъруза ўтказилди.

 

Андижон

вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Асака туманидаги Эргашобод, Кўчган, Марқаюз қишлоқ врачлик пунктларида 395 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Жиззах

вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Жиззах шаҳридаги 19–ва 53-умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳамда Жиззах давлат педагогика институти талабаларидан 290 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Навоий

вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Кармана туманидаги Бўстон ва Учқун қишлоқ врачлик пунктларида 310 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: