ОДДИЙ НОУТБУК ЭКРАНИНИ СЕНСОРГА АЙЛАНТИРИШ МУМКИН
Швециянинг Неоноде компанияси фойдали “АирБар” аксессуарини тақдим этди. У деярли исталган ноутбукнинг экранига сенсор имкониятларини тақдим эта олади.
Мазкур қурилма магнитлар ёрдамида экраннинг пастки қисмига бириктириладиган ингичка билагузукдан иборат. Гаджет ноутбукнинг USB-портига уланади ва унинг дисплейига кўринмас нурларни жўнатиб туради. Бу кўринмас нурлар фойдаланувчининг қўл ҳаракатларини кузатиш имконини беради.
Ишлаб чиқарувчилар, қурилма ҳеч қандай қўшимча драйверларсиз “Windows” ва “ChromeOS” платформаларида ишлай олишини таъкидлашмоқда. У қўл бармоқларидан ташқари, қалам ёки экранга теккизилган исталган бошқа буюмнинг ҳаракатларини бирдек илғай олади.
Гулноза ЭГАМБЕРДИЕВА