ЭҲТИЁТКОРЛИК – ХАВФСИЗЛИК ГАРОВИ

Халқимизда “Ўт балосидан, сув балосидан асрасин”, деган нақл бежиз айтилмаган. Зеро, тилсиз ёв билан курашиш фақатгина ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг эмас ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Мамлакатимизда бу борада кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойларда, аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тушунтириш ва уларга риоя қилиш бўйича учрашувлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари орқали ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад аҳоли ўртасида ёнғинга қарши курашни кучайтиришдан иборат. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим:

– Очиқ алангадан фойдаланаётганда эҳтиёткорлик чораларини кўриш.

– Электр ва газ асбобларини доимо соз ҳолда тутиш ва носоз, қўлбола тайёрланган электр ва газ асбобларидан фойдаланмаслик.

Юқоридаги қоидаларга риоя қилинса, ҳар бир фуқаро ўз уй-жойини, мол-мулкини, яқин кишилари ҳаётини асраб қолган бўлади.

Фахриддин АРИПБОЕВ,

24-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми катта инспектори, сержант,

Рустам ИШПЎЛАТОВ,

Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЁХБ инспектори, сержант

Яна ўқинг:  АЖОЙИБ КУРТКА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: