Нўхатли таом
Зарур маҳсулотлар: 2 стакан нўхат, кўкатлар, 2 та пиёз, 2 бўлак нон, 2 ош қошиқ хамир кўпиртиргич (разрихлитель), туз, мурч, зираворлар, 2 бўлак саримсоқпиёз керак бўлади.
Тайёрланиши: Ивитилган нўхат, нон, кўкатлар, зираворларни солиб гўштқиймалагичдан икки марта ўтказилиб, блендерда майдалаб олинади. Тайёр бўлган аралашмадан ёнғоқдек коптокча шаклга келтирилади. Қизидирилган ёғда қовуриб олинади. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ тайёрлади