Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик

Пойтахтимизда Европа Иттифоқининг таълим кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, талабалар иштирок этди.

Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик кенг йўлга қў­йилгани самарасида мамлакатимиз ёшлари хориждаги нуфузли таълим даргоҳларида билимини ошириш имкониятига эга бўлмоқда. Европа Иттифоқининг таълим кўргазмаси ушбу ҳамкорлик доирасида ташкил этилди. Унга ташриф буюрган ёшлар Европада таҳсил олиш имкониятлари, бу борадаги янгиликлар билан танишди.

Ўзбекистон ва Европа олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик “Темпус” ва “Эразмус Мундус” халқаро таълим дастурлари доирасида амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз олий ўқув юртлари ушбу дастурларда фаол иштирок этиб келмоқда. Тадбир ташкилотчиларининг сўзлар ига кўра, мазкур дастурларни бирлаштирган, 2014–2020 йилларга мўлжалланган “Эразмус Плюс” дастурида олий таълим муассасаларининг иштироки янада самарали бўлади. “Эразмус Плюс” Европа Иттифоқининг таълим, касб-ҳунар таълими ва спорт соҳасидаги дастури бўлиб, у турли мамлакатлар талабаларига Европа олий ўқув юртларида таълим олиш, университетлар ўқитувчиларига ўз малакасини ошириш имконини беради.

Кўргазмада “Эразмус Плюс” таълим дастури, Британия Кенгаши, Германия, Франция каби давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари Европа университетларида таълим олиш ва малака ошириш учун махсус ўқув курсларини таклиф этди. Иштирокчиларга ўқув дастурлари ва мамлакатимиз олий ўқув юртлари учун халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди, махсус тренинглар ўтказилди.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  УМИДЛАР РЎЁБИ ИЖОБАТ МАСКАН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: