Кулгу – шифо (2012/52)
Янги йил кечаси. Столдаги санчқилардан бири сирғалиб полга туша бошлаганди, уй эгаси уни ушлаб қолди:
– Худога шукур! Агар санчқи ерга тушиб кетганда, уйимизга чақирилмаган меҳмонлар келишарди.
Шунда қизи ичкарига кириб, баланд овозда қичқирди:
– Дада! Кичик холам бизникига “Янги йил” кутгани келаётган экан, лифтда қамалиб қолибди.
* * *
Пазандаликка ўқиётган қизидан онаси сўради:
– Ўзларинг пиширган нарсаларни ейишларингга ҳам рухсат беришадими?
Қизи йиғлаб жавоб берди:
– Мажбурлашади…