Қалб бекати
Ким ўтмишдан таълим олмаса, келажак унга раҳм-шафқат қилмайди.
* * *
Беморлик – кичик дарс. У сенга “Бу ҳаётнинг бошқа тарафи ҳам бор. Яъни доим соғлом юравермайсан. Беморлик деган қийинчиликка рўбарў ҳам бўласан. Шунинг учун хаста бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлиб, соғлигингнинг қадрига ет. Ҳар қанча молу дунёга эга бўлмагин, офиятнинг олдида ўша бойлик эсга ҳам олинмайдиган бир нарса бўлиб қолади” деган ўгитни ўргатади.
* * *
Машаққат пайтида сабр, тортишув пайтида эса ақл билинади.
* * *
Агар одамларнинг қалбларини кўра олганингда, ҳар бир қалбда оғриқли, изтиробли қиссаларни кўрган бўлардинг. Бас, шундай экан, бир-биримизга раҳм-шафқатли, меҳрибон бўлайлик.
* * *
Бошқаларга бирор нима ҳадя қилиш, хурсандчилик улашишдаги ҳис-туйғудан кўра ёқимлироқ ҳис-туйғу топилмас. Бошқаларга яхшиликни илинганинг ва улашганинг қадар сенга ундан зиёдаси келади.
* * *
Бахтиёрлар – маҳзунлик эскини янги қилолмаслигини, ўтмишни қайтаролмаслигини, ғоибни келтиролмаслигини билиб, уни бир четга улоқтириб, табассум қилган шахслардир.
* * *
Ҳеч кимга сен билан вақтинчалик ҳиссиётлар ила, яъни маҳзун бўлганда олдингга келиб, хурсанд бўлганда сени унутиб муомала қилишига рухсат берма.
* * *
Қуйидаги нарсалар энг чиройли ризқлардандир:
Онанинг дуоси;
Отанинг розилиги;
Аканинг борлиги;
Ўғилнинг кулгуси;
Дўстнинг эътибори;
Яхши кўрган одамингнинг дуоси.
Нозимжон ҲОШИМЖОН тўплади