ИНСОНИЙЛИК – АЗИЗ НЕЪМАТ
Тошкент Молия институтида 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Инсонийлик – азиз неъмат” мавзусида маънавий-маърифий, хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда имконияти чекланган инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир якунида 2015 йил 30 ноябрь куни Олмазор туманидаги 1-сонли ногирон болалар “Мурувват” уйи ҳамда Юнусобод туманидаги 21-сонли “Меҳрибонлик” уйида Тошкент Молия институти жамоаси томонидан ташкил этилган спорт мусобақаларининг ғолиблари институт жамоаси ҳамда талабалари томонидан тайёрланган махсус медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон ва Осиё чемпиони Мирғофур Ҳайдаров, ёшлар ўртасида пауэрфилтинг бўйича жаҳон рекордчиси, паролимпия чемпиони Фарҳод Умрзоқов иштирок этди.
Муҳриддин ИСМОИЛОВ,
Тошкент Молия институти талабаси