Билим олиш бурчимиз
Пойтахтимиздаги 2-Республика тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 23 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда коллеж ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ёшларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, оила ва жамият ҳамда давлат олдидаги бурч ва мажбуриятлари ҳақидаги билимларини намойиш этдилар. Ана шу мавзуга бағишланган деворий газеталар танловида 112-гуруҳ ўқувчилари ғолиб деб топилди.
Ўқувчилар томонидан ижро этилган эрта турмуш қуришнинг олдини олишга доир саҳна кўриниши ҳамда концерт дастури барчада катта қизиқиш уйғотди.
Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА