ЖЎХОРИЛИ ҚУЙМОҚ
Зарур маҳсулотлар: 400 гр. консерваланган жўхори, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ ун, 150 гр. пишлоқ, туз ва ёғ керак бўлади.
Тайёрланиши: жўхорини идишга солиб устидан тухум ва унни солиб яхшилаб аралаштирамиз. Товага ёғ солиб тайёр масаллиқдан бир ош қошиқдан солиб, устига қирғичдан чиқарилган пишлоқдан озгина солинади. Қуймоқни бир томони қизаргандан кейин иккинчи томонини ўгирамиз ва пишлоқдан соламиз. Ушбу таом пишиш жараёнида пишлоқ эриб, қизариб чиқади. Шу тартибда қолган қуймоқларни ҳам қовуриб оламиз. Уларни дастурхонга тортишдан олдин дидингизга қараб безатасиз.
ГУЛОЙИМ
тайёрлади