БУЛҒУР САЛАТИ
Зарур маҳсулотлар: 1 стакан булғур, (устига қайноқ сув солиб ишлов берилган қаттиқ буғдой. Кейин у тоза, табиий толали мато устида офтобда қуритиб олинади. Сўнгра ҳовончада янчилади ва булғур ёрмаси тайёр ҳолга келади). 1 стакан қайнаган сув, ярим стакан зайтун ёғи, 1 ош қошиқ томат, 4 дона кўк пиёз, 2 дона салат барги, 1 та помидор, таъбга кўра туз, мурч, янчилган қизил қалампир ва лимон суви.
Тайёрланиши: булғурни идишга солиб, устидан қайнаган сув солинади. Кейин ёрма 5-10 дақиқа димлаб қўйилади. Товага ёғ солиб, унга бир ош қошиқ томат солиб қовурамиз. Тайёр бўлган булғурга солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Кўк пиёз, петрушка, салат барги, майда қилиб тўғралган помидор ҳам ушбу туркча ёрмага қўшилади. Таъбга кўра туз, мурч, янчилган қалампир ва лимон суви солиб аралаштирилади. Дастурхонга тортишдан олдин уни кўкатлар билан безатишингиз мумкин.
БЕГОЙИМ
тайёрлади.