МАҲОРАТЛИ БОШҚАРУВ таълим самарадорлигини оширади

Пойтахтимизда Ўзбекистон Рес­публикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши мактаб директори” кўрик-танловининг респуб­лика босқичи ўтказилди. Унда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган йигирма саккиз мактаб директори ўзаро баҳслашди.

“Маҳоратли бошқарув – таълим самарадорлиги омили” шиори остида ташкил этилган мазкур анъанавий кўрик-танловнинг қуйи босқичларида етти юзга яқин умумтаълим мактаби директорлари фаол иштирок этди. Кейинги босқичга йўлланма олган олтмишга яқин иштирокчининг “Келажак мактаби” концепцияси атрофлича ўрганилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этувчи қатнашчилар сараланди. Бунда уларнинг ташаббус­корлиги, ижодкорлиги ва маҳоратига алоҳида эътибор қаратилди.

Педагоглар мутахассислар томонидан дарс жараёнини кузатиб таҳлил этиш, педагогик кенгашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартибини белгилаш, “Келажак мактаби” концепцияси тақдимоти шартларига кўра баҳолаб борилди.

Таълим тизимига жорий этилаётган лойиҳалар, кўрик-танловлар ўқитувчиларнинг профессионал малакасини, уларнинг изланиш ва ташаббускорлик фазилатларини юксалтиришга, ўқув-тарбия жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётир. Мазкур танлов ҳам педагог-кадр­ларнинг таълим-тарбияга оид амалий ишлари, сиёсий-ҳуқуқий билими, ёшларга ижобий таъсир ўтказа олиш қобилиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ғолиб ва совриндорлар Халқ таълими вазирлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги

матбуот хизмати

Яна ўқинг:  ИҚБОЛАНИНГ ОЙДИН ИСТИҚБОЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: