Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!

Бугунги глобаллашув даврида ёшларни турли ёт ғоя ва иллатлардан асраш, навқирон авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Жойларда ташкил этилаётган танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ва давра суҳбатларининг маҳалла моҳиятини ёшлар онгига янада чуқур сингдиришда аҳамияти катта.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан “Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида ташкил этилган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танлови ҳам шулар жумласидандир.

Танловнинг қуйи босқичларида юқори натижа қайд этган 18 жамоа вилоят босқичида маҳалла ҳаёти, миллий қадриятлар, “маҳалла – таълим муассасаси – оила” ҳамкорлиги каби мавзуларни ўзида мужассам этган 3 шарт бўйича ўзаро баҳслашди.

Чиноз туманидаги “Каттатепалик” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Ибрат” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга Бекобод туманидаги “Қорақўйли” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Баркамол авлод”, учинчи ўринга Пскент туманидаги “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Маҳалла ёшлари” жамоалари сазовор бўлди.

Танловда фаол иштирок этган жамоалар қўшимча номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

Яна ўқинг:  Профессионал боксчиларимизнинг ғалабали одимлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: