Миннатдорлик мактуби (2015-41)

Устоз. Бу сўзни тилга олганимиз заҳоти кўз ўнгимизда фақат таълим берган инсонгина эмас, балки ҳаёт сўқмоқларида бизга тўғри йўл кўрсатиб бораётган меҳри қайноқ сиймолар гавдаланади. Ҳар бир гўдакнинг қалбига меҳр уруғини сочган устозларимиз кун келиб унинг ҳосил беришига ҳам ишонади. Йиллар давомида чекилган машаққатли меҳнат ва тинимсиз изланишлар бунинг яққол мисолидир.

Менинг қалбимда адабиётга, сўз санъатига бўлган муҳаббатни Она тили ва адабиёт фани ўқитувчимиз Маҳфуза Холматова уйғотган. Устозимнинг меҳнатлари самараси ўлароқ адабиётга, шеъриятга бўлган меҳрим янада куртак ёзди. “Куртакларда уйғонган баҳор” номли илк шеърий тўпламим устозимнинг тавсиялари, йўл-йўриқлари асосида чоп этилди.

– Шеърият гулзорида хушбўй гуллар кўп, аммо сен шундай ифорга эга бўлки, ҳеч қачон эрта хазон бўлма, – дея қимматли ўгитлар берадиган устозим, шоира Лола Ўроқова шеърият бу менинг тақдирим эканини англатди. Юртимизда биз ёшларга яратилган шарт-шароитлар, қолаверса устозларимнинг ёрдами билан бирин-кетин “Сирли қутича”, “Янги авлод орзуси”, “Дилдошларим”, “Кулаётган офтоб” номли шеърий тўпламларим нашрдан чиқди. Буларнинг барчасига устозларимнинг берган сабоқлари, доимий эътиборлари туфайли эришдим. Жорий йилда эса “Юрт келажаги” республика танловида бадиий ижод йўналишида иштирок этиб, ғолиб бўлдим. Агар устозларимнинг маслаҳатлари, тавсияларини олмаганимда бу қадар ютуқларни қўлга киритмас эдим. Улар ҳамиша омон бўлишсин. Устозлар бор экан, биз каби ёшлар ҳаётда ўз ўрнимизни топиб, жонажон Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилаверамиз.

Ўғилой НЕЪМАТОВА,

“Юрт келажаги” республика танлови ғолиби

Яна ўқинг:  KO‘NGILGA ORZULAR SOLDI SAMARQAND

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: