Аллергияга қарши дори ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда биринчи марта аллергияга қарши “Аллергодаф” дори воситаси яратилди. Дори маҳаллий хом ашё – итти­канак экстракти флавоноид фракциясидан ажратиб олинди. Бу ҳақда Иммунология институти ва Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ташкил этилган “Аллергология, иммунология ва ирсий технологияларнинг замонавий муаммолари” халқаро илмий-амалий анжумани давомида маълум қилинди.

Янги препарат уч бўлакли қорақиз ўти ўсимлиги таркибидаги биологик фаол моддалар асосида тайёрланиб, ножўя таъсири мутлақо йўқ. Келгусида у ҳатто аллергиянинг ўткир, сурункали турлари билан оғриган беморларни касалликдан халос этиши мумкин. Дастлаб олимлар қорақиз ўти таркибидаги биологик фаол модда (флавоноид)ларнинг хусусиятларини ўрганиб, улар аллергияга қарши самарали таъсирга эга эканини аниқлади. Қорақиз ўти халқ табобатида қадимдан маълум. Хусусан, бу ўсимлик дамламаси болаларда учрайдиган аллергик касаллик – диатезни даволашда кенг қўлланиб келинган.

Дастлаб дори воситаси лаборатория ҳайвонларида синовдан ўтказилди. Унинг таъсирини амалдаги синтетик антигистаминлар билан солиштириб ўрганилди. Натижа кутилгандек ижобий. Эътиборлиси шундаки, тажриба-синов жараёнида “Аллергодаф” таблеткаларининг токсик (заҳарли) таъсири умуман кузатилмади. Демак, улар кимёвий усулда тайёрланадиган дорилардан фарқли ўлароқ, организмни заҳарламайди ва бирорта ҳам аъзога зиён етказмайди. Ўсимлик моддалари кимёси институтида янги дори воситасининг дастлабки тажриба намуналари ишлаб чиқарилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармакология қўмитаси дорини клиник синовдан ўтказишга рухсат берди. Клиник синовларни 2016 йилдан бошлаш режалаштирилган. Ихтирога патент олиш учун ҳужжат топширилган.

Мухлиса АБДУҲАМИДОВА,

ТТА 2-босқич талабаси

Яна ўқинг:  КЕКСАЛАРГА ҒАМХЎРЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: