Ўзбекистон озон қатламини ҳимоя қилишда илдам

Пойтахтимиздаги Тошкент меҳмонхонасида 16 сентябрь – Озон қатламини муҳофаза қилиш халқаро кунига бағишланган “Озон – ультрабинафша нурларидан бизни ягона ҳимоячимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТнинг тараққиёт дастури, Глобал экологик жамғармаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, қатор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда озон қатламини муҳофаза қилишга асос бўлувчи глобал ташаббуслар – Вена конвенцияси ҳамда Монреаль поротоколини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ишларнинг натижалари ҳамда эришилган ютуқлари, шунингдек, мавзу юзасидан республикамизда қонунчиликни ривожлантириш масалалари, амалий ишлар, қабул қилинган бош­қа чоралар ҳақида тўхталиб, озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни қисқартириш борасидаги истиқболли режалар хусусида сўз юритилди.

Мазкур тадбир республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, тадбир доирасида озон қатламини муҳофаза қилишнинг аҳамиятини акс эттирувчи интерфаол ўйинлар ва тематик танловлар, фотосессиялар ва викториналар ҳам ташкил қилинди.

Маърифат Толипова,

“Sog’lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Sharq gavhariga sayohat

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: