ОИЛАЛАР ТИНЧЛИГИ – ВАТАН ТИНЧЛИГИ

Республика “Оила” илмий амалий маркази томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида оила, маҳалла ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни амалга ошириш масалалари юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда оила маънавияти, фарзанд тарбиясига эътибор, болаларнинг шахс сифатида шаклланишида халқ оғзаки ижодининг ўрни, оилавий низоларнинг олдини олишда фуқаролар йиғинлари инспекторлари ҳамкорлигининг самаралари хусусида сўз юритилди.

Тадбир доирасида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалари ижросига оид “Фарзандингизга муносиб исм қўйинг”, “Эгиз мўъжиза учун алла”, “Оилада маънавий-ахлоқий тарбия”, “Ажралишнинг олдини олиш бўйича психологик маслаҳатлар”, “Оилада шахслараро муомалани ташкил этиш психологияси”, “Оилада хуқуқий саводхонликни ошириш бўйича тавсиялар”, “Ўзбекистон оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг кафолатлари”, “Оила мустаҳкамлигининг сир-асрорлари” номли рисола ва қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотдан кўзланган мақсад, Респуб­лика “Оила” илмий-амалий маркази оилашунос олимларнинг илмий ва ижтимоий мавзулардаги тадқиқот натижаларини кенг тарғиб қилиш, уларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтиришдан иборатдир.

Чарос ХУШВАҚТОВА

“Sog’lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Эътирофдан мамнун муаллима

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: