ПИСТАЛИ ПАҲЛАВА

Зарур маҳсулотлар: 1 кг. ун, 4 дона тухум, 1 қошиқ туз, 0.5 кг. крахмал, 500 гр. маргарин, 4 стакан майдаланган писта, 1 стакан сув. Қиёмига: 1 кг. шакар, 2 стакан сув, яримта лимон суви.

Тайёрланиши: унни элаб, ўртасига тухум чақилади ва тузли сувдан оз-оз қўшиб хамир қорилади. Хамирни целофан пакет билан ўраб қўямиз. Сўнг уни 12 бўлакка бўлиб, ҳар бир бўлакни жуда юпқа қилиб ёйиш зарур. Хамир ёйилганда орасига крахмал сепилади. Хона ҳароратида юмшаб турган маргаринни бирор идишга солиб яхшилаб кўпиртирамиз. Ёйилган хамирларга шу ёғдан яхшилаб суриб, майдаланган писта сепиб, ёғланган патнисга устма-уст қилиб жойлаштирилади. Охирги хамир ёпилгач паҳлава тўрт бурчак шаклида кесиб чиқилади. Ортиб қолган ёғни устидан қуйиб, 190 даража иссиқликдаги духовкага қўйиб қизаргунча пишириб оламиз. Унгача қиём тайёрлаймиз. Шакарга сувни солиб қайнатилади, қуюқлашгач оловдан олинади ва лимон суви солиб совутилади.

Газ печидан паҳлавани олиб иссиқлигида шарбат қуйилади.

Тўлиқ совутилиб 2 соатга музлатгичга қўйилади.

ГУЛОЙИМ

Яна ўқинг:  КИЙИМИМ ПОКИЗА БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: