ЖАРОҲАТЛАР УЛЬТРАТОВУШ ЁРДАМИДА ТЕЗРОҚ БИТАДИ

Британиядаги Шеффильд университети мутахассислари ультратовуш ёрдамида танадаги жароҳатларни икки‑уч маротаба тезроқ битириш мумкинлигини аниқлашди.

Товуш тўлқинлари ҳаттоки, ҳеч қандай даво чоралари ёрдам бермаслиги сабабли ампутация – тана аъзосини кесиб ташлаш ташҳиси қўйилган беморларга ҳам ёрдам бериши таъкидланмоқда. Ҳомиладорликни аниқлашда қўлланилувчи юқори частотали товуш тўлқинлари организмда кечувчи табиий тикланиш жараёнини рағбатлантириб, яра ва жароҳатларнинг тезроқ битиб кетишига ёрдам беради.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, ультратовуш ёрдамида ампутацияга олиб келувчи диабет яраларини ҳам даволаб, тана аъзоларининг узоқ вақт ўз вазифасини тўлақонли бажаришига хизмат қилади. Ушбу услубнинг яна бир устунлиги шундаки, товуш тўлқинлари жароҳатнинг битишига хизмат қилувчи ҳужайраларни табиий рағбатлантириш хусусиятига эга бўлгани боис, бошқа дори воситаларидан фарқли равишда, ўзидан ҳеч қандай асорат қолдирмайди.

Яна ўқинг:  АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИГА ҲАМИША КАМАРБАСТА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: