ДОНОЛИК ВА ТАШАББУСКОРЛИК – ЕТАКЧИЛИК МЕЗОНИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган ”Донолик ва ташаббускорлик-сиёсий етакчилик мезони” кўрик танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Республика Байналмилал маданият маркази залида ўтказилган тадбирни ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси М.Назаров қисқача кириш сўзи билан очиб, хотин-қизларни сиёсий майдонга тайёрлашда ушбу танловнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. Юксак ва малакали билимга эга бўлган оқила хотин-қизларимиз халқимизнинг ишончли вакиллари сифатида фаолият олиб боришга ўргатиш ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги салмоқли ҳаракат эканлигини таъкидлади.

Кўрик-танловда ҳар бир тумандан биттадан вакил – 16 нафар бўлажак сиёсатчи хотин-қизлар иштирок этишди. Бўлажак сиёсатчилар кўрик-танлов шартлари бўйича “ўзини таништириш маҳорати”, “Ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлик беллашуви” йўналишлари ва “Партия дастурий мақсад ва вазифаларини тушунтириш маҳорати” мавзулари бўйича беллашдилар.

Кўрик танлов якунига кўра 3-ўринни Паркент тумани вакили Дилфуза Ашурова эгаллаган бўлса, 2-ўрин Янгийўл туманидан Нилуфар Адиловага насиб қилди. Зангиота туманидан иштирок этган Аҳмедова Дилноза эса 1-ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, 13 нафар иштирокчи қизлар йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.

Ғолиб ва иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ

Яна ўқинг:  ФОНД фаолиятидан (2014/33)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: