ҲАВАСКОР ВЕЛОСПОРТЧИЛАР ПОЙГАСИ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб ташкил этилган “Касаба-тур” республика веломарафонининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 120 нафар ҳаваскор велоспортчи иштирок этди.

Мусобақанинг очилишида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида велоспорт тобора оммалашиб бораётгани таъкидланди.

Мусобақада Дониёр Ҳамроев, Улуғбек Олимжонов, Шуҳрат Адҳамхонов, Вячеслав Пятков, Виктор Бусаргин, Фазлиддин Шораҳмедов, Ирина Лукиенко, Анна Вишневская, Екатерина Кондакова, Светлана Исаева, Галина Чиганова, Нодира Хўжамова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Ғолиб ва совриндорлар мусобақанинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Мақсад – спорт мухлисларини хушнуд этиш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: