ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШ – КЕЛАЖАК ЗАВОЛИ

Куни кеча Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Соғлом авлодни тарбиялаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги устувор вазифалар, эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари ҳусусида ҳам ўзаро фикр алмашилди. Бу эса, ўз навбатида уларнинг саломатлигини ва оиласининг саломатлигини заифлашишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Тадбирда таъкидланганидек бу каби нохуш воқеаларнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзи ва соғлом оила тамойилларини тарғиб этиш ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Шу боис ҳам Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ ва “Маҳалла” жамғармаси каби муассасалар томонидан мунтазам равишда бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга вазирликнинг мутасадди ходимларидан тўлиқ жавоб олишди.

Г.ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  ЖАВОҲИР – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: