Қуймоқли торт

Керакли маҳсулотлар: 4 дона тухум, 1,5 стакан сут, 1 стакан сув, 2 стакан ун, 0,5 стакан какао кукуни, 6 чой қошиқ сариёғ, 2 ош қошиқ шакар, 2 чой қошиқ ванилин.

Ичига солинадиган масаллиқлар: кўпиртирилган қаймоқ, ўзингиз ёқтирган бирор шоколад пастаси ёки мураббо, жемдан фойдаланишингиз мумкин.

Тайёрланиши: қуймоқлар учун масаллиқларни кетма-кетлик билан блендерга солиб беш дақиқа давомида кўпиртирамиз ва тайёр бўлган хамирни 1 соатга музлатгичга қўямиз. Қиздирилган товага сариёғ солиб, қуймоқларни оз-оздани солиб пишириб оламиз. Қуймоқларни ҳаммаси пишгандан сўнг кетма-кетликда ҳар бирининг орасига аввалдан тайёрланган масаллиқ соламиз. Яъни, аввал шоколадли паста, кейин кўпиртирилган қаймоқни сурамиз. Шу тарзда тортни тайёрлаймиз. Торт устини ўзингизга маъқул келадиган қилиб безатишингиз мумкин. Таъбга қараб ёнғоқ ёки майдаланган шоколаддан фойдаланишингиз мумкин.

Гули НОЗ тайёрлади

Яна ўқинг:  Til o‘rgatish me’yorlari

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: