ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ ДУНЁНИ АНГЛАШ

Ҳар қандай бола ҳам ўйин ўйнашни яхши кўради. Ўйин болада хатти-ҳаракатларни кўриш, эшитиш, гапириш, ҳаракат қилиш қобилиятини оширади. У ўйин билан биз яшаётган дунёни англайди. Шунингдек, одамларни, буюмларни ва атрофида содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни ўрганади.

Ўйин орқали бола атрофдагилар билан мулоқотга киришади. Жумладан, мактабга, оила ва жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлишга тайёрланади.

Имконияти чекланган болага ўйин бошқалардан кўра кўпроқ керак бўлади. Сабаби бу омил боланинг ҳар томонлама ривожланишига ёрдам беради. Қолаверса, бола ҳаракатининг камайиши, умумий ҳолатининг ёмонлашишининг олдини олади.

БОЛАНИ ЎЙИНГА ҚИЗИҚТИРИШ

Боланинг ўйин жараёнида у қандай ҳаракатлар қилаётганини ёки қандай товушлар чиқараётганини кузатинг. Уни маълум ҳаракатларни ва товушларни қайтаришга унданг, шунингдек, ҳаракатлари сизга маъқул бўлаётганини фарзандингизга кўрсатинг. Бола билан гаплашиб, кулиб, енгилгина елкасига қоқиб ёки қучоқлаб тўғри бажарган иши учун рағбатлантиринг.

· Болани бирор ҳаракатга ундашдан олдин, у сизни тушунаётганини билишингиз керак. Бир вақтда фақат маълум бир ҳаракатни ўргатсангиз бола уни тез ўрганиб олади. Унга ёқадиган ва бажара оладиган фаолиятдан бошланг;

· Болангиз билан имкони борича турли қизиқарли ўйинлар ўйнанг, бунга ҳар куни маълум вақт ажратинг;

· Бир оз боланинг ўзи ўйнашига қўйиб бериб, сўнг яна у билан бирга ўйнашингиз мумкин;

· Жазолашингизни айтиб болани қўрқитманг. Агар қилиши керак бўлмаган ишни қилса, у билан юмшоқ, лекин қатъий гаплашинг, бу иш нимага ёмон эканини тушунтиринг;

· Фарзандингизни бошқа болалар билан ҳам ўйнашга ундаб туринг. Бу ҳолат уни бошқа инсонлар билан муомала қилишга ўргатади.

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАРНИ ШАХСИЙ ГИГИЕНАГА ЎРГАТИШ

Касалликларни олдини олиш мақсадида, болаларни доимо тозаликка ўргатиш лозим. Озодалик кўникмаларини ола туриб, бола бу фаолиятни унинг соғлиғини сақлашга ёрдам беришини англаши керак.

Ювиниш ва чўмилиш

· Ҳаракатлари чекланган болага энг енгил ва хавфсиз бўладиган усул билан ювинишни ўргатинг. Масалан, жўмрак остида, сув солинган ванна ёки тоғорада ўтириб, дастакли идиш билан устидан сув қуйилади, шу билан бирга, болага, албатта, баданига қўлқопли ишқалагич ёрдамида совун суришни кўрсатинг;

· Агар бола совунни қўлида ушлаб тура олмаса, совундан ип ўтказиб бўйнига осиб қўйинг.

Яна ўқинг:  ОГОҲЛИК ОДАТИМИЗ БЎЛСИН

· Агар болангиз бир қўлини қимирлата олмаса ва тўлақонли ювина олишга имконияти бўлмаса, унга дастаги узун бўлган чўтка ишлатишни ўргатинг;

· Болани ҳар куни тишини ювишга одатлантиринг, унга ёқмайдиган бу ишни қизиқроқ ўйинга айлантиринг.

ФАРЗАНДИНГИЗНИ МУСТАҚИЛ ОВҚАТЛАНИШГА ЎРГАТИНГ

Овқатни ва ичимликларни мустақил тамадди қилишга ўрганаётган болангиз серҳазм ва витаминларга бой овқатларни истеъмол қилиши керак.

  • Бола овқат ёки суюқликни ютганда боши билан танасини бир маромда тўғри ушлаб туришни ўргатинг. Агар боши орқага кетиб қолса овқатни ютиши қийин бўлади;
  • Агар овқат тишининг ўртасига туриб қолса, бола овқатни оғзидан чиқариб ташлаши мумкин. Шунинг учун емакни тилининг четига қўйишни ўргатинг. Бир қошиқ овқатни тилининг бир томонига, иккинчи қошиқ овқатни эса тилининг иккинчи томонига қўйинг;
  • Болага овқат ёки ичимликни оғзининг ўртасига олиб келишни ўргатинг;
  • Агар сиз ўргатаётган бола овқат чайнашни билмаса, буни ўргатинг. Қўлини жағига қўйинг, сўнг қўлингизни унинг қўли устига қўйинг. Қўлингиз билан жағини қимирлатинг. Чайнаганда оғзини юмиб олишига аҳамият қилинг. Агар боши орқага кетиб қоладиган бўлса, қўлингиз билан ушлаб туринг;
  • Агар суюқликни оддий пиёладан ичадиган бўлса ичимлик томоғига тиқилиб қолиши ёки нафас йўлига кетиб қолиши мумкин. Лекин суюқлик чети қирқилган пластмасса чашкада берилса бола ичимликни бошини орқага ташламасдан ичади.

Ёдингизда тутинг! Ҳар бир янги ўрганган ҳаракати учун болани албатта, мақтаб, ундан хурсандлигингизни кўрсатиб туринг. Шунда унинг янги хатти-ҳаракатларни ўрганишга хоҳиши ортади.

Энг асосийси – сабр-тоқат, меҳрибонлик билан яхши ўргатинг. Аксинча, ҳолатда эса вақтингизни бекорга сарфлаган бўласиз.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: