ҚАЛБЛАРДА ВАТАН ТАРАННУМИ

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида таниқли ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик иштирокида “Нима қилдик Ватан учун?” шиори остида ижодий фестиваль бўлиб ўтди.

Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбир доирасида ташкил этилган таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт барчага байрамона кайфият бағишлади.

Н.ИКРОМОВ

Яна ўқинг:  29 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: