АЁЛЛАР УЧУН МАСЛАҲАТ МАРКАЗИ
Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошида “Аёллар маслаҳат маркази” ўз фаолиятини бошлади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Н.Раббимова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий мавқеини юксалтиришга изчил эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ҳар йили қабул қилинаётган давлат дастурларида мазкур йўналишларда устувор вазифалар белгиланиб, зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жойларда аёллар маслаҳат марказларининг ташкил этилиши ҳам ана шу эътибор самарасидир.
Марказда туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, соғлиқни сақлаш ва Адлия бошқармаларининг масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилиб, шу каби муассасаларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш борасидаги ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
И.ХУДОЙҚУЛОВ