Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012/46-47)

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони матбуотда эълон қилинди.

  • 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони матбуотда эълон қилинди.

  • 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Кенгаш Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисини шу йил 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

  • Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик вакиллари учун БМТнинг Ўзбекистон ҳамда хориждаги тендер харидлар тизимида қатнашиш имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Унда фармацевтика, қурилиш, мебелсозлик, босмахона ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган 60 дан ортиқ ишбилармонлик субъектлари иштирок этди.
  • Сирдарё вилоятининг Эндокринология диспансерида 14 ноябрь — халқаро Диабет куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда диспансердаги беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга дори-дармонлар ва кийим-кечаклардан иборат мурувват ёрдамлари тарқатилди.
Яна ўқинг:  Ўзбекистонда яна бир халқаро конференция ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: