Жаҳон кубоги Россия давлатига келтирилди

Токио шаҳридан тантанали равишда кузатилган ФИФА – 2018 Жаҳон кубоги сешанба куни махсус рейс билан Россиянинг Владивосток шаҳрига олиб келинди.

Аэропортдаги тантанали учрашувдан сўнг жаҳон кубоги Владивостокнинг марказий майдонига келтирилади. Кутиб олиш маросимидан сўнг стадионда ногирон спортчилар учун юнифайд-матч ўтказилади.

Жаҳон кубоги Россиянинг 8 шаҳрида “меҳмон” бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича жаҳон чемпионатига жорий йил 14 июндан 15 июлга қадар Россия давлати мезбонлик қилади.

Яна ўқинг:  Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: