САМАРАЛИ ТИББИЙ ДИАГНОСТИКА
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида кўплаб тиббиёт муассасаларининг диагностика бўлимлари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиб, беморларга аниқ ташхис қўйиш имкониятлари кенгаймоқда.
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонанинг қабул-диагностика бўлими “Саломатлик-2” дастури лойиҳаси асосида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу беморларга тўғри ташхис қўйиш, жигар хасталиклари, буйрак, меъда ва меъда ости бези касалликларини тез фурсатда аниқлаб, даволашда яхши самара бераётир.
Фарҳод АБДУРАСУЛОВ
(ЎзА) мухбири