ФОНД фаолиятидан (2014/32)
Тошкент вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Бўстонлиқ туманидаги “Озодбош” ва “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ўсмирлар ўртасида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари” ва “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Сирдарё вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Сардоба тумани “Темур Малик”, “Боғишамол” ва “Дўстлик” қишлоқ врачлик пунктларида аёллар ва вояга етмаганлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?” каби мавзуларда маърузалар ўтказилди.
Бухоро вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Вобкент туманининг 11 та қишлоқ врачлик пунктида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўриклар билан бир қаторда “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Скрининг текширувини биласизми?” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди.
Наманган вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Янгиқўрғон туманининг Зарбдор қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Гулистон”, “Газнон”, “Салмон”, “Маданият” ва “Искавот” маҳаллаларида репродуктив саломатлик ва оилада тиббий маданиятни ошириш мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Самарқанд вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Каттақўрғон туманининг “Мингбулоқ” қишлоқ врачлик пунктида Шўр, Коксой ва Чирик қишлоқларида яшовчи ногирон болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Аббосжон ЭРГАШЕВ,
“Соғлом авлод учун” фонди матбуот котиби