“ПАХТАКОР” – ЎН БИР КАРРА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

Футбол бўйича Ўзбекистон ХХIV миллий чемпионати олий лигаси баҳслари якунланди.

Олий лигада ўн олти жамоа ўзаро куч синашди. Чемпион жамоа сўнгги турда аниқланди. Бу миллионлар ўйини мамлакатимизнинг барча ҳудудида изчил ривожланаётгани, профессионал футбол клубларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, чарм тўп усталарининг маҳорати ва тажрибаси ошиб бораётганидан далолатдир.

Тошкентнинг икки жамоаси – “Пахтакор” ва “Локомотив” мусобақалар давомида ажойиб ўйин кўрсатиб, чемпионлик учун даъвогарлик қилди. 75 очко тўплаган “Пахтакор” жамоаси Ўзбекистон миллий чемпионати тарихида ўн биринчи бор чемпионликни қўлга киритди. Жорий мавсумда Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлган Қаршининг “Насаф” жамоаси чемпионатни учинчи, пойтахтнинг яна бир жамоаси – “Бунёдкор” эса тўртинчи ўринда якунлади.

Самарқанднинг “Динамо” клуби эса 25 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Инсонпарварлик ташкилотига 90 йил

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: