Касб одоби масъулиятни оширади

“Пойтахт” бизнес-марказининг анжуманлар залида Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида “Журналистлар касбий одоб-ахлоқи меъёрларининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида журналистлар касбий фаолияти ва улар ишида одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Журналистнинг профессионаллик даражаси ўз бурчини ҳалол, виждонан, ҳар томонлама ўйлаб, адолатлилик мезонлари асосида белгиланиши таъкидланди. Унинг вазифаси фуқароларнинг оммавий ахборот воситаларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ўқувчилар билан очиқ мулоқотда бўлиш, ўз фаолиятига нисбатан жамоатчиликнинг адолатли эътирозларини омма олдида қабул қилиш, муайян хатоларни дарҳол тузатган ҳолда танқидга жавоб бериш имкониятини яратишдан иборатлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, маҳаллий журналистларнинг долзарб вазифалари қаторида давлатни демократик янгилаш шароитида ҳуқуқий ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этиш масаласи ҳам мавжуд. Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ОАВ вакиллари томонидан аҳолини уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тегишли бўлган давлат органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлари тўғрисида хабардор қилиш бўйича вазифаларини янада самарали ижро этишига хизмат қилмоқда.

Тадбир доирасида “Ўзбекистон журналистлари одоб-ахлоқ меъёрлари Касбий кодекси” янги таҳрири лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Индира МИФТАХОВА

Яна ўқинг:  Фонд фаолиятидан (2014/28)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: