Нашр дизайнига замонавий ёндашув

Журналистик маҳсулотнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири унинг махсус “қадоқланиши”, яъни дизайни ҳисобланади. Бунинг учун эса босма медиа дизайнига янги воситалар ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Шу мақсадда пойтахтимизда “Босма ОАВнинг замонавий дизайни” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Мазкур семинар Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар газета ва журналлар дизайнининг замонавий вазифалари ва тамойиллари, дизайн таркибий қисмлари ва мажмуалари, дизайн ва саҳифалашнинг компьютер дастурлари билан танишдилар. Тадбир давомида бўлиб ўтган интерфаол сессияларда маҳаллий ва хорижий босма ОАВ дизайни муаммолари муҳокама этилди, уларни безаш ва саҳифалаш тенденциялари ва қоидалари кўрсатилиб ўтилди. Амалий сессиялар жараёнида иштирокчилар олган назарий билимларини газета ва журналларни саҳифалаш дастурлари орқали мустаҳкамламоқдалар.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Рўза ва саломатлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: