ҚОН САРАТОНИНИ ДАВОЛАШ ИМКОНИЯТИ ПАЙДО БЎЛДИ
Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти 2014 йилдан бошлаб кўп тармоқли миелома (қон саратони) ташхиси қўйилган беморларга асосий ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказа бошлади. Мамлакатимизда ўтказилган изланишлар самараси ўлароқ эндиликда кишиларни ўз шахсий асосий ҳужайралари билан даволаш имконияти пайдо бўлди.
Бундай ҳужайрани донордан эмас, беморнинг ўзидан олинади. Ушбу ажойиб имконият Ўзбекистоннинг чет давлатларидаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишлари, изланишларининг самарасидир.
Шу аснода мамлакатимизда Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти базасида иликнинг асос ҳужайралари билан даволаш Маркази очилди. Бундан асосий мақсад онкогематологик касаллик билан оғриётган беморларга юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Юртимиз мутахассислари томонидан бир қатор шундай жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Улар дунёнинг турли мамлакатларида бир неча ой давомида айни соҳа бўйича таълим олишди.
Шоҳруҳ БОТИРОВ