ЭФИР МОЙИ СУНЪИЙ КОНСЕРВАНТЛАР ЎРНИНИ БОСАДИ

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашларича чиннигул ва орегано ўсимлигидан олинган эфир мойлари билан нон маҳсулотларига ишлов берилса улар узоқ сақланиши мумкин экан.

Бунгача эса ушбу маҳсулотларга сунъий консервантлар билан ишлов берилган. Янги усулда ишлов бериш қулай ва унинг имкониятлари кенг. Эфир ёғлари замбуруғлар ва бактерияларнинг ўсишига йўл қўймайди. Шу сабабли озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олди олинади. Олимлар озиқ-овқат маҳсулотлари сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида бир неча йилдан бери бош қотиришмоқда. Шу мақсадда ҳимоя қобиғи яратиш устида изланишлар олиб борилмоқда. Энди эса юқорида номлари тилга олинган эфир мойларининг ҳимоя қобиғи сифатида самарадорлигини оширишни олимлар олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Ҳозирги кунда мутахассис-тадқиқотчилар бу соҳада ўтказилган лаборатория тестларининг ижобий натижа берганлигини фахр билан айтишмоқда. Тажриба учун бир бўлак нон консервантлар билан ишлов берилмасдан эфир мойлари билан ишлов берилиб пластик пакетларга солиб қўйилди. Шунингдек, ишлов берилмаган нон ҳам алоҳида пакетга солинди. Бир қисм маҳсулотга пропионат кальцийли консервант билан ишлов берилди. Ўн кундан сўнг консервантнинг таъсир кучи қолмади. Биологик эфир мойли қобиқ эса ўн кундан сўнг ҳам маҳсулотни аслидай сақланишига кўмаклашди. Эфир мойларини турли соҳаларда қўллаш оммалашмоқда дея таъкидлашмоқда олимлар. Ҳозирда уларни чивинларга қарши ишлатиладиган спрей ва дори воситаларига қўллашмоқда. Энди эса хавфсиз консервантларнинг янги авлоди устида изланишлар олиб борилмоқда.

Яна ўқинг:  Бахт сири нимада?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: