ИНФАРКТНИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ ВАКЦИНА

«The Daily Telegraph» нашрининг хабар беришича, Англиянинг Гарвард институти олимлари инфарктнинг олдини олувчи вакцинани кашф қилишган.

Ушбу кашфиёт жигардаги PCSK9 генига ўз таъсирини кўрсатиши асосида амалга оширилди. Сабаби шундаки, ушбу ген фаолиятининг бузилиши юрак-қон томирлар тизимида холестериннинг ошишига, томирлар ички деворида кўп миқдорда холестериннинг пайдо бўлиши эса инфарктга олиб келади.

Яратилган вакцина жигардаги PCSK9 гени мутациясининг ўзига хос шаклини ўрганиш асосида яратилган. Мутантлашган ген инсон қонидаги холест­ериннинг кам миқдорда бўлишини таъминлайди.

Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, инфаркт­нинг олдини олувчи восита ўн йиллардан кейин оммавий фойдаланиш учун тайёр бўлади.

Гулширин

Яна ўқинг:  Ўрта махсус касб-ҳунар таълими: янги қарорда қандай ўзгаришлар назарда тутилган?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: