Мароқли ҳордиқ – энг ширин тортиқ

Юртимизга жазирама ёз кириб келиши билан болажонларга бўлган эътибор янада ортади. Зеро, уларнинг таътил кунларини мароқли ва мазмунли ўтказишларини ташкил қилиш мақсадида кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан турли маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Ана шундай тадбирлардан бири “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 11 июн куни Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги Болалар шаҳарчаларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Бухоро шаҳрига бир кунлик саёҳат ташкиллаштирди. Унинг доирасида 50 нафар тарбияланувчилар учун “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан бепул темир йўл чипталари ажратилди ва “Соғлом авлод учун” фонди томонидан болалар 3 маҳал иссиқ овқатлар билан таъминланди.

– Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад болажонларнинг ёзги таътил кунларини янада мазмунли ва мароқли ўтказиш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш, буюк боболаримиздан қолган меросларни асраб-авайлашга ўргатишдан иборатдир, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби Аббос Эргашев.

Тадбир болаларда кўтаринки кайфият уйғотиб, уларда Ватанга муҳаббат туйғусининг шаклланишига ёрдам беради.

Саёҳат давомида болажонлар Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Аскарлар ўз ватани ва президентига қасамёд қилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: