Зарғалдоқ ўриклар – юрак шифоси

Ўлкамизда ўрик мевасини ёки туршакни севиб истеъмол қилмаган инсонлар бўлмаса керак. Баҳор фасли ниҳоясига етаётган бир вақтда бу мева бозор расталарида аста-секин бўй кўрсатиб, дастурхонимизга тўкинлик улашмоқда.

Марказий Осиёда ўсадиган туршакбоп ўриклардаги углеводлар миқдори 79 фоизни ташкил этса, буларнинг 49 фоизгача қисми сахарозага тўғри келади.

Бу мева нафақат шифобахшлиги, балки хуштаъмлиги билан қишда ҳам жонимизга оро киради. Уй бекалари ўрик мевасидан шарбат ва мурабболар тайёрлашади. Ундан озуқа ҳамда дори сифатида кенг фойдаланади.

Маълумки, халқ табобатида ўрикнинг сархил ва қуритилган меваларидан тайёрланган қайнатма пешоб ҳайдовчи, қон босимини туширувчи, қонни кўпайтирувчи, ел ҳайдовчи восита сифатида кенг фойдаланилади. Меъда-ичак касалликлари (қабзият, гастритлар)да, сариқ (гепатит) касаллигининг ўткир хуружи бор беморлар эса кам истеъмол қилиш тавсия этилади. Ўрикнинг янги баргларидан стоматитда, тиш оғриқларида, тишларни тозалашда, мағизларидан эса гижжага қарши дори тариқасида қўлланилса бронхит, трахеит, ларингит, кўк йўтал ва нефрит сингари касалликларда бошқа доривор ўсимликлар билан биргаликда ишлатилади. Ўрик мевасининг эти юзни офтоб олганида косметологик муолажа сифатида фойдаланилади (ўрик мевасини эзиб, юзга суртилади) .

Таркиби А витамини билан тўйинган ўрик исмалоқ ва тухум сариғидан қолишмайди. Лекин С витамини ўрикда камроқ бўлади. Шунингдек, ўрик мағзида амигдалин деган гликозид бор. Ўрик елимида галактоза, арабиноза, глюкуронат кислота мавжуд.

Тиббиётда ундан юрак гликозидлари ичилгандан кейин ҳамда миокард инфаркти пайтида пайдо бўладиган аритмияларда фойдаланиш тавсия этилади. Ўрик меваларининг таркибида кўп миқдор витаминлар, каротин, микроэлементлар, минерал тузлар ва бошқа моддалар бор. 100 гр. миқдордаги ўрик камқонлик касаллиги пайтида қон яратиш жараёнига худди 40 гр темир ёки 250 гр янги жигар билан бирдек таъсир кўрсатиши аниқланган. Юрак уришининг мароми бузилган касалларга баргак яхши даво бўлади. Хўл ўрик мевалари эса гиповитаминоз ва авитаминоз пайтларида болаларга бериш учун тавсия этилади. Унинг суви ҳомиладор аёлларга ҳам фойдалидир. Ўрик мағзини 20 гр.дан ортиқ миқдорида истеъмол қилиш ярамайди. Одамларнинг кўп мағиз еб қўйиб заҳарланиб қолгани маълум. Шунингдек, ўрикнинг аччиқ мағзи ҳам зарарли бўлади.

Ўрик мевасида қанд моддаси кўп бўлганлиги туфайли қандли диабет касаллигида ундан парҳез қилиш керак. Ҳўл ўрик мевалари яра касаллиги ва ўткир гепатит билан оғриган беморларга ҳам тўғри келмайди. Бир нарсани эсда тутиш керакки, ўрик еб, кейин совуқ сув ичиш ич суришига сабаб бўлади. Ел ҳайдайдиган хусусиятлари борлиги сабабли уни, айниқса, ғўралари меъдаси сусайиб қолган кексаларга тавсия этилмайди.

Яна ўқинг:  Лимон халқ табобатида

Малика ЗОКИРОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: