Истеъмолимиздаги картошканинг шифобахшлиги хусусида нималарни биламиз?

Сабзавот ва полиз экинлари витаминлар манбаидир. Улар кўп дардга шифо, жумладан, картошка ҳам шифобахш неъматлардан бири ҳисобланади.

Картошка ўз таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислоталар, В1, В2, РР, С, D, K, E, A витаминлари, натрий, калий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби элементларни сақлайди. Шунингдек, бу сабзавот оқсил инсон саломатлиги учун зарур бўлган аминокислоталари мавжудлиги билан ҳам севиб истеъмол қилинади. Одамлар орасида картошкани “иккинчи нон” ҳам деб аташади. Чунки у ҳам нон каби меъдага тегмайди. У нафақат тўйимли хусусияти, балки ўзининг шифобахшлиги билан ҳам бошқа полиз экинларидан ажралиб туради.

Бодомча безлари яллиғланганда, яъни ангинада янги сиқиб олинган картошка шарбатини 1 соат тиндиринг. Сўнгра клюква шарбати билан қўшиб, 1кунда 3 маҳал 2 стакандан ичинг.

Майда картошкани олиб (туганаклар ёки картошка пўчоғи ҳам бўлади) яхшилаб ювинг ва уни унча кўп бўлмаган сувда қайнатинг. Чунки буғ сувдан эмас, картошкадан келиши керак. Унинг буғини оғиз ва бурнингиз билан 10-15 дақиқа давомида ичингизга ютинг. Ингаляциядан сўнг дарҳол ўраниб ётинг. Агар яллиғланиш жараёни ўткир кечаётган бўлса, муолажани 2 марта, эрталаб ва кечқурун бажаринг.

Аритмия (юрак ритмининг бузилиши)-да мунтазам равишда картошкали муолажа кунларини ўтказинг. Картошкани қириб шарбатини, унинг қайнаган сувини ичинг ёки димланган, пиширилган сабзавот сувини ёки ўзини истеъмол қилинг.

Болдир ва бўғимлардаги оғриқни қолдириш учун шу соҳага кўкарган картошкани қирғичдан ўтказиб компресс (бозиллама) қилиб қўйинг. Картошканинг пўчоғини арчмай, уни тозалаб ювиб, сўнгра майдаланг. Ҳосил бўлган масаллиқни қайноқ сувга солиб иситинг. Сув ҳарорати 38 С даражага етиши керак. Сўнг оёққа ёки қўлга мослаб тикилган махсус бўз қопча ичига ушбу картошкани солинг. Кейин беморнинг оғриқли соҳаси тагига клеёнка тўшаш даркор. Картошка қатлами эса 1,5-2 см ни ташкил этиши керак. Дастлаб қопчани оғриқли жойга кийгизинг, устидан клеёнка билан ўраб, сувини оқизмаслик учун бинт билан ҳам яхшилаб боғланг. Ушбу бозиллама билан ухлашга ётинг. Оёқ ёки қўлингиз ёстиқ устида бўлсин. Танангизга иссиқ ўтиши билан ухлаб қоласиз. Агар бозиллама оғриган жойингизни иситмаса, демак, у ёмон тайёрланган бўлади. Оғриқ 20-30 дақиқадан сўнг ўтиб кетади. Бу муолажа сабабли оғриқ янги хуружгача безовта қилмайди. Ушбу бозилламани ҳар куни кечаси такрорланг. Аввал уни 7 кун қўйиб кўринг. Қолган компресларни муолажа самарасига қараб қўясиз. Агар оғриқ муолажанинг 2 ёки 3 кунида ўтиб кетса яна компресс қилишга зарурат қолмайди.

Яна ўқинг:  Денис Истомин учун “AUSTRALIAN OPEN-2018” якунланди

 

Севара ГАЗИБАЕВА,

1-Республика тиббиёт коллежи Фармация кафедраси мудири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: