Долзарб мавзуда давра суҳбати
Тошкент Молия институтида “ОИВ инфекциясининг келиб чиқиш тарихи ва инфекциянинг пайдо бўлиши ҳақидаги назариялар” ҳамда “ОИВ/ОИТСнинг бир-биридан фарқи ва унинг юқиш йўллари, патогенези, эпидемиологияси, этиологияси, касалликнинг клиник белгилари ва профилактикаси ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика ОИТСга қарши кураш маркази врач-эпидемиологи Г. Шарипова, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти услубиятчи-шифокорлари А. Ширинова ҳамда Ф. Маҳсудовалар ёшларга ОИВ вируси ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.
Мунозараларга бой ўтган тадбир сўнгида иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.
У. АГЛАЕВА