ОРАСТА ҚИЗЛАР – ОИЛА ГАВҲАРИ
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан таълим муассасаларида “Орасита қизлар” тўгараклари ташкил этилган.
Ана шундай тўгараклар фаолиятини яхшилаш, қизларимизнинг ўз маҳалласи, яшаб турган хонадони ва унинг атрофини тоза тутишдаги масъулиятини ошириш, ёшларимиз ўртасида миллий қадриятларимизга амал қилиб яшашни тарғиб қилиш мақсадида Сергели туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Камолот” ЁИҲ, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва бир нечта тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида “Ораста қиз – оила гавҳари” номли лойиҳа доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида “Озод шаҳрим акцияси”, “Обод маҳаллам”, “Энг намунали уй”, “Энг намунали йўлак” танловлари ғолиблари тақдирланди. 20 нафар ораста қизлар ташаккурнома ва совғалар билан рағбатлантирилди.
М.ҲАСАНОВА
“Соғлом авлод” мухбири