Жамғарма фаолиятидан (2012-43)

Қорақалпоғистон Республикаси

Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Чимбой тумани Куксу овул фуқаролар йиғини пахта даласида Педагогика коллежи талабалари ўртасида “ОИВ ва ОИТС нима”, “Соғлом оилани шакллантириш услублари ҳақида маълумот”, “Балоғат даври” мавзуларида маъруза ва давра сухбатлари ўтказилди.

Бухоро вилояти

Жамғарманинг минтақавий филиали Вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Баркамол авлод” болалар марказида “Болалар ва сув” мавзусида экофестивали ўтказилди. Ушбу фестивал ғолиблари Республика босқичига йўлланма олишди. Ғолибларга жамғарманинг эсталик совғалари топширилди.

Самарқанд вилояти

Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд тумани “Хисрав” қишлоқ врачлик пунктида “Саломатлик” ҳафталиги ўтказди. Ушбу хафталик давомида малакали шифокорлар ҳамда патронаж мутахассислари биргаликда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Ҳудудлараро Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси “Ўзбекистон” қишлоқ врачлик пунктида 147 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 56 нафарини аёллар, 43 нафарини фертиль ёшдаги аёллар, 29 нафарини болалар, 53 нафарини ўсмирлар, 53 нафарини қиз болалар ташкил этди. Кўрик давомида 80 нафар УЗИ кўригидан, 15 нафар ЭКГ, 126 нафар аҳоли лаборатория кўригидан ўтказилди. Ундан ташқари 35 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Шунингдек, “Балоғат даври” мавзусида қатнашчиларга аҳолига маъруза ўқилди.

Аббосжон Эргашев,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  МУМТОЗ СИЙМОЛАР БОЛАЛАР ИЖРОСИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: