Кулгу-шифо (2014/4)
Даврон шу қадар дангаса эканки, бирор топшириқни, уйга берилган вазифани бир партада ўтирган ўртоғидан кўчириб оларкан.
– Менга қара Даврон, – дебди ўқитувчи. – Ўртоғингдан кўчириб олаётганингни бошқа кўрмай!
– Хўп бўлади, устоз. Кейинги гал сизга кўрсатмасдан кўчиришга ҳаракат қиламан…
***
Ўқувчилар касалхонага устозини кўргани борибди. Шифокорлар бемор ётган хонага фақат бир киши кириши мумкинлигини айтишгач, бемор ёнига ўта шўх ўқувчилардан бири кириб чиқибди. Унинг ғамгин қиёфасини кўришган синфдошлари “Нима гап?” деб сўрашибди.
– Ҳеч қандай умид йўқ, – дебди хўрсиниб шўх ўқувчи.
– Устоз эртага дарсга келар экан…
***
Навбатдаги оилавий жанжалдан сўнг хотин эрига бақирибди: – Сизга текканимдан кўра шайтонга турмушга чиқсам бўлмасмиди?!
– Буни ҳеч иложи йўқ жонгинам, – дебди эри. – Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ ман этилган…
Тўпловчи: Шавкат ЁҚУБОВ