Кулгу-шифо (2014/2)
Она ўғлидан сўради: – Ошхонада икки бўлак торт бор эди. Ҳозир унинг бир бўлаги қолибди. Буни менга тушунтира оласанми?
– Албатта! Қоронғу эди, шунинг учун иккинчи бўлакни кўрмабман!
* * *
– Тартиб-интизом ва тозалик – ходимларимизнинг энг асосий шиори бўлиши керак, – дебди иш сўраб келган йигитга корхона бошлиғи. – Масалан, сиз бу ерга киришдан аввал оёғингизни артдингизми? – Ҳа, албатта!
– Иккинчидан, биз учун тозаликдан ҳам муҳим жиҳат – ростгўйлик. Корхонамизнинг эшиги олдида пол латта йўқ-ку?!