“Тақа” салати

Ҳурматли уй бекалари, мазали таомлар ёнига тайёрлаган салатларингиз дастурхонингиз кўркига кўрк қўшишини истасангиз “Тақа” салатини сизга тақдим этамиз.

Керакли масаллиқлар: 400 гр. товуқ гўшти, 4 дона картошка, 4 дона қайнатилган тухум, 2 дона сабзи, 4 дона тузланган бодринг, 1 банка кўк нўхат консерваси, кўкатлар, бош пиёз, туз ҳамда майонез таъбга кўра.

Тайёрлаш: Барча масаллиқларни қайнатиб пишириб оласиз. Қайнатиб пиширилган товуқ гўштини ўртача катталикда сомонча шаклида тўғрайсиз, картошка ва сабзини тўртбурчак шаклида тўғрайсиз. 2 дона тузланган бодринг тўртбурчак шаклида, 2 донаси думалоқ шаклда тўғралади. Қайнатилган тухумнинг сариғи ва оқини ажратиб қирғичдан ўтказасиз. Пиёз ҳамда кўкатларни майда тўғрайсиз.

Чуқур ликопчага товуқ гўштини солиб унга бошқа масаллиқларни аралаштирасиз. Кейин тайёр бўлган салатни ёйиқ ликопчага тақа шаклида жойлаб, четларини кўкатлар ҳамда думалоқ шаклда кесилган бодринг доначалари (ёпиштириш учун бодринг сувига ботириб олинг) билан безатиб чиқасиз. Тайёр бўлган салатнинг устки қисмини эса қирғичдан ўтказилган тухум сариғи ҳамда оқи билан безатасиз.

МЕҲРИБОНУ

Яна ўқинг:  H2O – ҳаёт эҳтиёжи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: