«Ходунок»дан узоқ вақт фойдаланиш болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкин

Аввало, айтиш лозимки, кичкинтой соғлиги ва ривожланиши унинг қанчалик ҳаракатчан эканига боғлиқ. Айниқса, юришнинг бош­ланиши бир ёшга тўлмаган бола учун муҳим босқич саналади. Бироқ ҳар нарсанинг ўз вақтида бўлгани маъқул.


Эътибор берсак, бугун аксарият ота-оналар кичик ёшли фарзандлари учун «ходунок» олиб беради. Уларнинг фикрича, ушбу восита кичкинтойни йиқилишдан асраб, тезроқ юришга ўргатади. Қолаверса, бола мазкур қурилмада бўлганда она муҳим уй ишларини ортиқча ташвишларсиз амалга ошириши мумкин.
Аммо бу воситадан узоқ вақт фойдаланиш болалар соғлигида жиддий муаммоларни келтириб чиқаришини унутмаслик керак. «Ходунок»нинг энг катта камчилиги шундаки, ўғил-қизлар у туфайли эмаклаш даврини ўтказиб юборади. Ваҳоланки, ушбу ҳаракат бола ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади.
Сабаби, юришдан аввалги 3 ойлик эмаклаш даври кичкинтойда мушак-скелет тизимининг тўғри шаклланишида катта роль ўйнайди. Қолаверса, асаб тизими ривожланишига ҳам ижобий таъсир этади.

Гўдак ҳали мушакларини бошқара олмагани боис юришга ўргатувчи бу каби аравачаларда ўз оёқларига тўғри суяна олмайди. Бу эса бўғимларнинг ҳаддан ташқари ҳаракатчанлиги ва оёқларнинг қийшайиб қолишига олиб келади.
Шунингдек, «ходунок»да бўлган пайт кичкинтой оёқлари ўртасида қўшимча чеклов билан ҳаракатланади. Шу боисдан тиззалар ташқарига бурилади ва валгус деформацияси юз беради.


Бундан ташқари, орқа мия ва мушак-скелет тизимига тушадиган ҳаддан зиёд юк келажакда боланинг умуртқа поғонаси ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатиши, турли деформациялар пайдо бўлиши мумкин. Шу билан бирга, унда кейинчалик яссиоёқлик ёки маймоқлик ривожланиши эҳтимоли юқори.
Айни сабабдан болани «ходунок» орқали мустақил юришга мажбурламаслик мақсадга мувофиқ.

Умида РУСТАМОВА,

тиббиёт фанлари доктори

Яна ўқинг:  Кўзлар – қалб кўзгуси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: