ЮРТИМИЗДА ТИШ ПРОТЕЗЛАРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ АНДОЗАСИ ТАЙЁРЛАНАДИ
Тошкент Давлат стоматология институти олимлари маҳаллий кўчмас бурама тиш имплантантини саноат даражасида ишлаб чиқаришга тайёрлашмоқда. Қайд этилишича ушбу маҳаллий имплантант учун патент ўтган йили олинган бўлиб, мутахассисларнинг таъкидлашларича, мазкур имплантант даволаш нархларини бир неча баробар камайтириши мумкин.
Тошкент Давлат стоматология институти ректори, профессор Ниғмон Ҳабилов раҳбарлигидаги инновацион лойиҳа доирасидаги илмий изланишлар 2015-2016 йиллар давомида олиб борилади.
Фарҳод УСМОНОВ,
Тошкент Давлат стоматология институти кичик илмий ходими