Қизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили дунёда пандемия сабабли қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаслик оқибатида ушбу касалликни юқтириш билан боғлиқ 9 миллионта ҳолат қайд этилган. Энг ёмони, беморларнинг 128 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

Ушбу рақамларнинг ўзиёқ мазкур хасталик саломатлик учун нечоғлик хавфли эканини кўрсатади. Қолаверса, қизамиқ бўйича дунёдаги эпидемиологик вазият ҳам мураккаб. Шуни эътиборга олиб, касаллик юртдошларимиз ўртасида кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни қизамиқ ва қизилчага қарши миллий эмлаш кунлари ўтказилмоқда.
Қизамиқ юқиш даражаси юқори бўлган ва оғир кечадиган вирусли касаллик бўлиб, дунёда чақалоқлар ўлимининг энг кўп тарқалган сабабларидан бири. Хасталикнинг яширин даври 6-18 кунни ташкил этади. У иситма кўтарилиши, тананинг барча жойида тошма, шиллиқ қаватларнинг яллиғланиши каби асосий белгилар билан намоён бўлади. Болада ҳолсизлик, кўз қизариб ёшланиши кузатилиб, инжиқланади. Шунингдек, иштаҳасизлик, тез-тез ич кетиши, катта ёшли болаларда эса бош оғриғи, қусиш, бурун қонаши, қорин оғриғи кузатилиши мумкин.

Қизамиқ касалланган одамнинг йўталиши, акса уриши орқали ҳаво томчи йўли билан юқади. У одамлар гавжум жойларда (болалар боғчалари, мактаблар, тиббиёт муассасалари) тез тарқалади. Касаллик вируси ҳавода ва атроф муҳитда 2 соатгача юқувчанлигини сақлаб қолади.


Хасталик 2 ёшгача бўлган, шунингдек, ёш, нимжон болалар учун айниқса, хавфли. Энг ёмони, жажжи беморларнинг ҳар уч нафаридан бирида шапкўрлик, энцефалит, кучли деария (ич кетиш), шу билан боғлиқ тананинг сувсизланиши, отитлар ва зотилжам каби салбий асоратлар юзага келади.
Афсуски, қизамиқ вирусининг ўзи келтириб чиқарган ёки иккиламчи бактерия туфайли пайдо бўлган зотилжам касаллиги энг кўп кузатиладиган асорат ҳисобланиб, кўпинча хасталикнинг ўлим билан тугашига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис мутахассислар унинг олдини олишда энг самарали усул сифатида эмланишни тавсия этади.
Қизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги жуда юқори. Касаликка қарши 2 марталик эмланиш кўрсаткичи 90-95 фоизни ташкил этади. Вакцинация жараёнида қизамиқ компонентларини сақловчи (К) ёки қизамиқ ва қизилча компонентлари бирлаштирилган (КК) ҳамда қизамиқ, қизилча ва тепки компонентлари бирлаштирган (КПК) вакциналаридан тиббиётда кенг фойдаланилади.
Юртимизда миллий эмлаш календарига асосан ушбу вакцина билан 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар эмланади. Энг муҳими, Ўзбекистонда қўлланишга тасдиқланган барча вакциналар самарали ва хавфсиздир.

Фақат камдан-кам ҳоллардагина малҳам юборилган жойда оғриқ, сезгирликнинг ошиши каби енгил ноъжўя таъсирлар кузатилиши мумкин. Агар болада шундай белгилар намоён бўлса, дарҳол оилавий шифокорга мурожат қилиш мақсадга мувофиқ.

Дилором ТУРСУНОВА,

Яна ўқинг:  БОЛАЛАРДА ХОЛЕДОХА ЎСМАЛИ КЕНГАЙИШИНИНГ ДАВОЛАШ УСУЛИ ТОПИЛДИ

Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати масъул ходими

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: