Дунё ва саломатлик (2014/1)
Катта бурун нега кераклиги аниқланди
АҚШнинг Айова университети олимлари нега эркакларга катта бурун кераклигини аниқлади.
Уларнинг фикрича, эркаклар бурнининг ўлчами кислородга бўлган каттароқ эҳтиёж билан бевосита боғлиқ. Олимлар ушбу боғлиқлик эркаклардаги мушак массаси билан шартланганини қайд этади. У аёлларникидан анчагина кўп бўлиб, кўпроқ қувват ва кислородни талаб қилади. Бундан ташқари, тадқиқотчилар бурун ўсиши ва балоғатга етишни ҳам ўзаро боғламоқда: ўғил болаларда 11 ёшда мушак массаси ва бурун ўсиши тезлашади, қизларда эса ушбу жараён кузатилмайди.
Аёлларга маслаҳат
Яқинда Америка олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот атир-упанинг ҳаддан ташқари кўплиги ва солярийга ортиқча берилиш аёлларни эркаклар учун жозибасиз қилиб қўйишини тасдиқлади.
Маълум бўлишича, эркаклар дид билан кийинган ҳамда ўз услубига эга аёлларни ёқтирар экан. Бунда макяж ҳаддан ташқари ёрқин ва кўзга ташланадиган бўлмаслиги лозим. Шунингдек, эркакларнинг 50% га яқини классик либосларни маъқул кўрувчи аёлларни афзал кўриши ҳам маълум бўлди. Узун қора ёки тўқ рангли кўйлак ва баланд пошнали туфли эркакларни ҳамон ўзига тортувчи либос бўлиб қолмоқда.